Академик Бекжон Тошмуҳамедов вафоти муносабати билан таъзия
Шавкат Мирзиёев академик Бекжон Тошмуҳамедов вафоти муносабати билан таъзия билдирди
«Ўзбекистон илм-фани оғир жудоликка учради.
Таниқли олим, биофизика фанининг Ўзбекистондаги асосчиларидан бири, академик Бекжон Тошмуҳамедов 85 ёшида вафот этди.
Бекжон Тошмуҳамедов 1935 йил 27 январда Тошкент шаҳрида туғилди. 1958 йили Москва давлат университети ва унинг аспирантурасида таҳсил олди. 1962 йили номзодлик, 1971 йили докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. 1987 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси этиб сайланди.
Атоқли олим, меҳрибон устоз, камтарин инсон Бекжон Тошмуҳамедовнинг ёрқин хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади», дейилади президент матбуот хизмати томонидан келтирилган таъзия матнида.
«Ҳукумат халқ билан мулоқот ўрнатди, кўп йиллик муаммолар ечила бошлади» – Бугун вафот этган академик Тошмуҳаммедовнинг Kun.uz’га интервьюси
