Юридик коллежларга қабул жараёнлари бошланди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0

​​Адлия вазирлигига қарашли 14 та юридик коллежларга қабул жараёнлари бўлиб ўтмоқда

Адлия вазирлигининг юридик коллежларида “юриспруденция” йўналиши бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар таълими иккинчи ва ундан кейинги таълим олиш бўйича ҳужжатларни қабул қилиш жараёни бошланган.

Ҳужжатлар 25 октябрга қадар қабул қилинади.

Қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

• ариза;
• умумий ўрта (11-синф) ва ўрта махсус, касб-ҳунар маълумот тўғрисида давлат намунасидаги диплом (асл нусхаси) иловаси билан;
• 3,5 x 4,5 см ҳажмдаги 6 дона фотосурат;
• 086-У шакл бўйича тиббий маълумотнома;
• паспорт ва ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжат нусхаси.

Паспорт ҳамда ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжат шахсан кўрсатилади.

Ҳужжатлар бевосита ҳудудий юридик коллежларида ташкил этилган қабул комиссияси томонидан соат 8:30 дан 18:00 га қадар қабул қилинади. Дам олиш куни – якшанба.

Қуйидаги суратда мурожаат этиш учун юридик коллежларнинг манзил ва телефонлар берилган.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek