35 та давлат ОТМларига молиявий мустақиллик берилди
35 та давлат олий таълим муассасаси тўлов-контракт миқдорини мустақил белгилайдиган бўлди
Президентнинг “Давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2022 йил 1 январдан бошлаб 35 та етакчи давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик берилди (тўлиқ рўйхат).
✅ Молиявий мустақиллик ОТМларнинг қуйидаги ваколатлари бўйича берилмоқда:
➖ тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини белгилаш;
➖ талабаларнинг тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддатларини белгилаш ва узайтириш;
➖ ўз маблағлари ҳисобидан талабалар учун стипендия ва грантлар ажратиш;
➖ хорижий ўқув ва илмий адабиётлар, дарсликлар, ўқув қўлланмаларни тўғридан тўғри харид қилиш ва ҳ.к.
❌ 2022 йил 1 январдан бошлаб молиявий мустақиллик берилган давлат ОТМларида васийлик кенгашлари тугатилади.
✅ Уларнинг ўрнида таркибининг камида 70 фоизи тегишли вазирлик, идоралар, кадрлар буюртмачилари, жамоатчилик вакиллари ва ҳомийлардан иборат бўлган юридик шахс мақомисиз ОТМларнинг Кузатув кенгашлари ташкил этилади.
✅ Тиббиёт олий таълим муассасаларига уларнинг клиникаларида моддий-техник базани мустаҳкамлаш, шунингдек, капитал ва жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун ўзларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан зарур маблағларини сарфлашга рухсат берилди.
❗️2023 йил 1 январдан бошлаб Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига Республика олий таълим кенгаши ва Молия вазирлиги билан келишган ҳолда рўйхатни кенгайтириш ҳуқуқи берилади.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 15


