300 000 доллар грант ютган талаба билан суҳбат

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

Якшанбада томоша қилиш учун тавсия

$300 000 грант ютиб, нуфузли чет эл университетида таҳсил олаётган ўзбек талабаси билан очиқ суҳбат

Бугун ёшлар кимларга ҳавас билан эргашмоқда? YouTube контенти, TikTok платформаларида қандай ахборотларни истеъмол қилади?

Афсуски, бу саволга жўяли жавоб тополмай, айрим ёшларнинг тиктокер ёки улкан мақсадларни кўзламаган айрим тенгдошларига беўхшов тақлидини кўриб, умрлари беҳуда ўтиб кетаётгани ҳақида ўйлаб қоласан.

Ёшларга оз бўлса-да, манфаатли бўлиши учун ўз шижоати ва ғайрати билан катта муваффақиятларга эришиб келаётган, намуна бўла олувчи ёшлар билан суҳбатлар бериб борилаётган “Osmondagi bolalar” лойиҳасининг бу галги қаҳрамони — Қатарнинг Karnegiy Mellon университетида салкам 300 000 АҚШ долларилик грант соҳиби бўлиб, IT ҳамда Business administration соҳаларида ўқиб келаётган Юсуфбек.

Ушбу ҳавола орқали суҳбатнинг тўлиқ вариантини томоша қилишингиз мумкин.

👉 https://www.youtube.com/watch?v=mg2CdGErl5Y

Кўринг, фикрланг, таҳлил қилинг! Ўзбекистоннинг ҳар бир ёш авлоди шундай натижага эриша олади! Бунинг учун таълимга кўпроқ инвестиция киритилиши керак!

  • 👍 1
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek