Чироқчининг Чияли қишлоғидаги машҳур яхна таоми
Xushnudbek.uzAlbom2 daqiqa0Чироқчининг Чияли қишлоғидаги машҳур “Пайшанба” бозорида таом растаси бор.
Бу қизиқ: бозор номи “Пайшанба” бўлса ҳам, ўзи ҳар якшанба куни ишлайди.
Бу ерда яхна деган овқат қилишади. Яхна гўшт емабсиз, бу дунёга кемабсиз.
Бу қизиқ: таом номи “яхна” бўлса ҳам, ўзи қайноқ овқат бўлади, кўпчилик совиган гўшт деб ўйлайди.
Яна бир қизиқ маълумот: бу ерга дуо кетган. Шундоқ ёнгинасида мол, қўй ва от бозори бор. Лекин овқат бозорида бирорта чивин ёки пашша бўлмайди. Ёзда ҳам, қишда ҳам.
Яхнага келинглар.
👉 @xushnudbek 👈







