29 июлдаги тест синовлари натижалари эълон қилинди

Matn30-iyul, 2019, 20:331 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

29 июлда бўлиб ўтган тест синовларининг натижаси (тўплаган баллари)

Бош вазир ўринбосари Азиз Абдухакимов тест синовларининг биринчи куни – 29 июль натижалари бўйича маълумотларни эълон қилди. Натижалар қуйидагича:

Тест синовлари шахсни идентификациялаш воситалари, видеофиксация ҳамда доимий видеокузатув қурилмалари билан жиҳозланган 66 та катта сиғимли бинода тест синовлари икки сменада «Математика», «Физика» ва «Она тили ва адабиёти» фанлари бўйича ўтказилди.

Бакалавриат таълим йўналиши бўйича энг юқори балл:

а) кундузги таълим шакли бўйича:
Ўзбекистон миллий университетининг 5130100 – Математика таълим йўналиши – 172,6 балл;

б) сиртқи таълим шакли бўйича:
Андижон давлат университетининг 5110700-Информатика ўқитиш методикаси таълим йўналиши – 142,1 балл;

в) кечки таълим шакли бўйича:
Самарқанд давлат университетининг 5130100 – Математика таълим йўналиши – 127,2 балл.

Тест синовларида 2 сменада жами 71 минг 340 нафар абитуриент иштирок этиши белгиланган эди.

Шундан, 68 минг 736 нафари тест синовларида иштирок этди.

Тест синовларига 2 538 нафар абитуриент келмади.

Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 53 нафар абитуриент тест синовларидан четлаштирилди.

Тест синовларида 2 576 нафар гуруҳ назоратчилари иштирок этди.

Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek