Электрон тижорат миллий реестри қачон яратилади

Matn30-iyul, 2018, 11:101 daqiqa0 koʻrish

14 май куни электрон тижоратни ривожлантиришга оид Президент қарори имзоланган эди.

Ўша қарорда қуйидагича банд мавжуд:

8. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 1 июлга қадар муддатда Электрон тижорат иштирокчиларининг миллий реестрини яратиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.

Қарорга кўра, Миллий реестрга кирган тадбиркорлик субъектларига солиқ имтиёзлари бериш назарда тутилган эди.

Савол:

Миллий реестр 1 июлгача яратилиши керак эди. Орадан 1 ой вақт ўтди, лекин ҳалигача бу ҳақида ҳеч қандай янгилик йўқ.

Миллий реестр яратилдими? Агар яратилган бўлса, унда қандай аъзо бўлиш мумкин? Нега тартиби ҳалигача маълум қилинмади?

Агар ҳалигача Миллий реестр яратилмаган бўлса, нима учун Президент қарорининг ижроси бажарилмаяпти? Кимдир назорат қиладими буни?

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek