Заковат интеллектуал клуби фаолияти онлайн давом этмоқда
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0Замон сенга боқмаса, сен замонга боқ
Ўзбекистонда ҳам бутун дунёда бўлгани каби коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш мақсадида карантин эълон қилинди. Шу сабабли «Заковат» интеллектуал клубида ҳам танаффус эълон қилинган. Кўрсатув съёмкалари ҳам номаълум муддатга қолдирилган.
Аммо «Заковат» билимдонлари шундай вазиятда ҳам интеллектуал ўйинлардан узоқлашиб кетишгани йўқ. Аксинча, ҳозирги танаффусда юртдошларимиз, айниқса ёшлар орасида мантиқий ўйинларни ва билимни тарғиб қилишга ҳаракат қилишмоқда.
Масалан, @zakovat каналида ҳар куни кўрсатув бошловчиси ўзи овозли мантиқий саволлар бериб боряпти ва 18 мингдан ортиқ киши саволларни кузатиб боряпти.
@zakovatquiz каналида эса тест кўринишидаги қизиқарли фактик саволлар бериб борилмоқда. Неча фоиз инсонлар тўғри жавоб бераётганини ҳам кузатиб бориш мумкин. Каналда 30 мингга яқин обуначилар бор.
Шунингдек, Заковат жамоалари уйдан туриб онлайн ўйинлар ва машғулотлар ҳам ўтказишмоқда. Ҳақиқий Заковат ўйинига максимал яқинлаштиришга ҳаракат қиляпмиз.
Ишонмасангиз, қуйидаги видеода Жобир Аҳмедов жамоасининг онлайн ўйинини томоша қилишингиз мумкин. Қизиқарли саволларни чат орқали ўзаро муҳокама қилсангиз ҳам бўлади. Ўйин бўйича таклиф ва мулоҳазаларингизни изоҳларда кутиб қоламиз.
Коронавирус атрофидаги ваҳималардан сал чалғиш учун ҳам ярим соат вақтингизни ажратсангиз ютқазмайсиз, менимча.
👉 @xushnudbek 👈





