Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишнинг шаръий ҳукми

Matn8-yanvar, 2021, 21:532 daqiqa0 koʻrish

Йўл ҳаракати қоидаларини тартибга солиш - шаръий сиёсат маҳсули

Диний олим Мубашшир Аҳмад домла йўл ҳаракати қоидаларига оид баҳслар юзасидан ўз муносабатини билдирди. Шуни сизлар билан улашгим келди:

“Шаръий сиёсат - шариатда далили йўқ масалаларни ҳоким томонидан жамиятга манфаатни жалб қилиш ва зарарни даф этишни ўйлаб жорий қилган фармон ё ҳукмидир ва унга риоя қилиш вожиб саналади.

Масалан, светофор қоидалари, ўқ чизиқни босмаслик ва тезликни оширмаслик инсон ҳаёти ё соғлигини сақлаб қолиш учун жорий қилинган. Бинобарин бу ишлар жамиятга фойда келтиради ё зарарни даф қилади.

Гарчи бу қоидалар янги пайдо бўлгани учун Қуръон ва Суннатда сариҳ ва равшан далилга эга бўлмаса-да, аммо бу икки манбадан олинган қоидалар ичида "манфаатни жалб қилиш ёки зарарни даф этиш" ҳам мавжуд бўлгани сабабли, бу қоидаларга риоя қилиш вожиб бўлади.

Энди ана шу қоидаларни бузганларни масъул жиҳатларга етказиш мавзусига келсак, қадимда ислом диёрида муҳтасиблик ва иҳтисоб ишлари жорий қилинган.

Муҳтасибнинг вазифаси жумладан жорий ҳукм ва қоидалар халқ томонидан қандай бажарилаётганини назорат қилишни ва ҳуқуқи берилган бўлса ҳатто жазолашни ўз ичига олган.

Бинобарин ҳозирги ҳолатимизда йўл ҳаракати қоидаларига риоя этмаётганларни суратга олиб, тегишли жиҳатларга юбораётган кишиларни ана шу муҳтасибларга ўхшатсак бўлади.

Чунки улар итоат этилиши керак бўлган қоидабузарликлар ҳақида хабар беришмоқда. Буни қонун чиқарувчи жиҳат жорий қилган ва уларни бу ишларини қўллаб-қувватлайди.

Агар ҳақлари йўқ ва қонуний бўлмаган ишларни етказишса, яъни шариатда буюрилмаган ёки ҳоким амр этмаган ишларда айғоқчилик қилишса, у ҳолда хоин дея аталишлари мумкин.

Мавзуни яхшилаб ўрганмоқчи бўлганлар "Шаръий сиёсат" ва "Ҳисба ва муҳтасиблик" мавзуларига мурожаат қилсинлар”.

Пост тугади.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek