Xushnudbek.uz муаллифи кўкрак нишони билан тақдирланди
Matn3-dekabr, 2019, 14:001 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan
Шу десангиз, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишдаги хизматларимиз учун Президент Фармони билан таъсис этилган “Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирлашибди.
Ишонч ва эътироф учун катта раҳмат. Келгусида ҳам Аллоҳ қодир қилганича, билганларимизни халқимиз билан улашишда давом этаверамиз.
Ва фурсатдан фойдаланиб, каналимизни кузатиб бораётган барча муштарийларга ўз миннатдорлигимни билдирмоқчиман. Сизларнинг қўллаб-қувватлашингизни доим ҳис қилиб меҳнат қиляпмиз. Борингизга шукр.
