Хориждан ўқишни кўчириш бўйича ўтиш бали эълон қилинди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0

Хориждан ўқишни кўчириш юзасидан

Хорижий ОТМлардан ўқишни республика ОТМларга кўчириш бўйича 2019 йилнинг 28-30 август кунлари ўтказилган махсус синовлар (он-лайн тест, касбий (ижодий) имтиҳон) натижалари бўйича ўтиш бали Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги олий таълим муассасалари учун 56,7 баллни ташкил этади. Бу ҳақда вазирлик хабар берди.

Махсус синовлар (он-лайн тест, касбий (ижодий) имтиҳон) топширган ва синовлар натижаларига кўра 56,7 ва ундан ортиқ балл тўплаган фуқаролар 2019 йилнинг 3 сентябридан тегишли ОТМларга мурожаат қилишлари мумкин, дейилади хабарда.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek