Xitoydagi o‘zbek talabalari bo‘yicha vazirlikga murojaat
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlanganХитойда тарқаётган коронавирус туфайли ушбу мамлакатда таҳсил олаётган ўзбек талабаларининг бир-биридан хавотирли аудио ҳамда видеомурожаатлари тарқамоқда.
Шу сабабли Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси мазкур ҳолат бўйича баёнот беришларини, агарда вазият ҳақиқатдан ўзбек ёшларининг саломатлиги учун хавф туғдирса (чунки талабалар табиатан ваҳимачи бўлади), унда шунчаки баёнот билан чекланмасдан, кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш учун тегишли амалий чоралар кўришларини сўраб қоламан.
Ҳар не бўлса ҳам, тарқаётган ваҳиманинг олдини олиш, айниқса Хитойдаги талабаларнинг ота-оналарининг кўнглини хотиржам қиладиган тезкор ишларни амалга ошириш зарур, деб ҳисоблайман.
👉 @xushnudbek 👈



