Xavfsiz yordam loyihasi doirasida ayollarga yordam berildi

Matn14-aprel, 2020, 18:541 daqiqa0 koʻrish

Мингта тақдир, мингта оила, минглаб фарзандлар...

Бугун ҳаммага оғир, буни яхши ҳис қилиб турибмиз. Аммо фарзандларини ёлғиз тарбия қилаётган, боз устига карантин сабабли ишсиз қолган аёлларга янада қийин. Улар аёл боши билан қаердан нажот топсам экан, деб қаттиқ ташвишга тушган.

Мана шундай шароитда Саида Мирзиёева ташаббуси билан «Xavfsiz yordam» лойиҳаси доирасида юртимиздаги ижтимоий ҳимояга муҳтож минг нафар аёлларга пластик карталар тарқатилиб, уларга хайрия маблағлари ўтказиб берилибди.

Тегишли ташкилотлар ёрдамида Тошкент шаҳрида 350 нафар, қолган ҳудудлар бўйича жами 650 нафар эҳтиёжманд аёллар рўйхати шакллантирилган.

Лойиҳанинг асосий ғояси айнан карантин даврига мос келади, яъни хавфсизликни таъминлаш мақсадида максимал даражада контакт қилмаслик учун махсус дизайндаги пластик карталар ишлаб чиқилган. Айтиш жоизки, пандемия шароитида ушбу хайрия акцияси муаммонинг ҳам иқтисодий самарали, ҳам инновацион ечими бўлган.

Албатта мингта карта бу денгиздан томчи холос. Аммо бошқа ташкилотлар ҳам бу каби хайрли ташаббусларни қўллаб-қувватласа ва давом эттирса, ўйлаймизки, бугунги синовли кунларни биргаликда енгиб ўтишда халқимиз учун катта ёрдам бўлар эди.

Шу ўринда қуйидаги роликни томоша қилишни тавсия қиламан, жуда ҳам таъсирли чиққан...

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek