Халқ таълими тизимида дарсликларни янгилаш ишлари

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalVideo8 daqiqa0

Халқ таълими тизимида дарсликларни янгилаш бўйича катта ҳажмли ишлар қилинмоқда. Чунки бу таълим сифатида жуда муҳим босқич.

Мантиқан ўйлаганда, Ўзбекистондаги барча мактабларни бирдек малакали ўқитувчилар билан таъминлаш учун балки жуда ва жуда узоқ йиллар керак бўлар, лекин барча ўқувчиларни бирдек сифатли дарсликлар билан таъминлашни тезроқ уддаласа бўлади. Керак бўлса бу соҳага хусусий секторни ҳам жалб қилиш, дарсликлар орасида ўзаро рақобат муҳитини яратиш лозим.

Ўзим ҳам Давлат ва ҳуқуқ асослари фанидан янги дарслик яратиш бўйича ишчи гуруҳи аъзосиман. Мақсадимиз ўқувчи ёшларга тушуниш, англаш ва ўзлаштириш осон бўлган замонавий ҳуқуқ дарслигини яратиш. Бу албатта осон бўлмайди, лекин уддаласа бўладиган иш. Холис ният билан ҳаракат қилинса, Худо хоҳласа, мақсадимизга эришамиз.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek