Ўзбекистонликлар сентябрь ойида неча кун дам олишади

Matn26-avgust, 2019, 12:471 daqiqa0 koʻrish

Manba:Xushnudbek.uz

​​Ўзбекистонликлар сентябрь ойида неча кун дам олишади?

Энг аввало, ҳафтадаги иш кунлари сони дам олиш кунларига таъсир қилишини унутмаслик керак. Яъни, 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар сентябрь ойида 10 кун дам олишади, ҳафтасига 6 кун ишлайдиган ходимлар эса 6 кун дам олишади.

Мустақиллик байрами арафасидаги дам олиш кунлари

Байрам арафасида ҳафтасига 5 кунлик ишловчилар кетма-кет 4 кун, 6 кунликлар эса 2 кун дам олишади. Жумладан, қуйидагича:

5 кун ишловчи ходимлар учун:

31 август – шанба;
1 сентябрь – якшанба (байрам);
2 сентябрь – душанба (қўшимча дам олиш куни);
3 сентябрь – сешанба (кўчирилган дам олиш куни).

Изоҳ: 5 кунликлар 4 сентябрдан ишга чиқишади. Шунингдек, 7 сентябрь, шанба куни улар учун расман иш куни ҳисобланади.

6 кун ишловчи ходимлар учун:

1 сентябрь – якшанба (байрам);
2 сентябрь – душанба (қўшимча дам олиш куни);

Изоҳ: ҳафтасига 6 кун ишловчи ходимлар 31 август (шанба) ҳамда 3 сентябрь (сешанба) кунлари ишга чиқишлари лозим.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek