Ўзбекистон ёлғиз туристлар учун энг хавфсиз бешта давлатга кирди

Matn20-sentabr, 2019, 16:091 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

​​Туризмга мўлжалланган Wegoplace онлайн-сервиси ёлғиз туристлар учун энг хавфсиз мамлакатлар рейтингини (Solo Travel Safety Report 2019) эълон қилди.

Ўзбекистон ушбу рейтингда жаҳонда 5-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдухакимов Фейсбук саҳифаси орқали маълум қилди.

Рейтингда 1-ўринни Сингапур 97 балл билан қўлга киритган. Шунингдек, Ўзбекистондан олдинда Норвегия, Исландия ва Финляндия давлатлари эгаллаган.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek