Ўзбекистон Конституциясининг қабул қилиниш тарихи

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

​​​​#Биласизми #Конституция_куни

Конституциямизнинг қабул қилиниш тарихи

👉 1990 йил 20 июнда Ўзбекистон Олий Кенгаши мамлакатимизнинг янги Конституциясини ишлаб чиқиш мақсадида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов бошчилигида 64 кишидан иборат конституциявий комиссия тузди.

👉 Дастлаб Конституциянинг учта муқобил концепцияси яратилган:
1️⃣ Фанлар Академияси Фалсафа ва ҳуқуқ институтининг концепцияси;
2️⃣ Сиёсатшунослик ва бошқарув институтининг концепцияси;
3️⃣ Президент девони юридик бўлими концепцияси.

Ишчи гуруҳ мажлисида учинчи концепция асос сифатида қабул қилинган.

👉 Конституция лойиҳасининг дастлабки варианти 1991 йилнинг 3-чорагида тугатилиб, у муқаддима, олти бўлим, 158 моддадан иборат эди.

👉 1992 йилнинг баҳорида Конституция лойиҳасининг 149 моддадан иборат иккинчи варианти ишлаб чиқилди.

👉 Конституция лойиҳасининг учинчи варианти 1992 йил 26 сентябрда умумхалқ муҳокамаси учун матбуотда эълон қилинди. Икки ярим ойлик муддат мобайнида муҳокама қилинган лойиҳа фуқаролар таклиф ва мулоҳазалари асосида қайта тузилиб, 1992 йил 21 ноябрда муҳокамани давом эттириш учун иккинчи маротаба матбуотда эълон қилинди.

👉 Шундай қилиб, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида 1992 йил 8 декабрь куни қабул қилинди.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek