Умра сафари: ўзбекистонлик зиёратчилар учун меҳмонхоналар
Умра сафари: меҳмонхоналар ҳақида
Бугун Жума, Умра таассуротларини давом эттирамиз.
Ўзбекистонлик зиёратчилар учун Мадина ва Макка шаҳарларида бир нечта меҳмонхоналар банд қилинган. Уларнинг барчаси 5 юлдузли.
Аввал таъкидлаганимиздек, меҳмонхоналар энг муҳим 2 та объектнинг ёнгинасида жойлашган. Бири Мадинаи Мунавварадаги Набавий Масжид бўлса, иккинчиси Маккаи Мукаррамадаги Масжид-ул Ҳаромдир. Барча ўзбекистонликлар шу 2 масжиднинг ёнида истиқомат қилишади. Меҳмонхонадан масжидгача пиёда узоғи 3-5 дақиқалик йўл.
Маккада баландлиги бўйича дунёда 4-ўринда турадиган ва тепасида соати бор машҳур Makkah Clock Royal Tower биносининг ичида ҳам ўзбекистонликлар учун бир нечта меҳмонхоналар банд қилинган. Ушбу бинода жойлашган зиёратчиларнинг хонасидан Каъбатуллоҳ кўриниб туради. Бошқа меҳмонхоналардан ҳам манзара деярли шунақа, камида Масжид-ул Ҳаромни кўриш мумкин.
Барча меҳмонхонада туну кун юқори даражадаги сервис ташкил қилинган, бу ҳақида ортиқча гапириш шарт эмас, менимча.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1271


