Туркиядаги зилзилада ўзбекистонликлар жабрланмаган

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalVideo4 daqiqa0tahrirlangan

Туркиядаги зилзилада ҳалок бўлган ва жароҳатланганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига биноан, Тошкент вақти билан соат 19.30 ҳолатига кўра Туркиянинг ғарбий қисмида 2020 йил 30 октябрда содир бўлган кучли зилзила натижасида ҳалок бўлган ва жароҳат олганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган.

Мамлакатимизнинг Анқара шаҳридаги Элчихона ва Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси Измир вилоятининг Тезкор штаби билан доимий алоқа ўрнатган.

Жароҳат олган ҳамюртларимиз тўғрисида маълумот аниқланганда, зарур ёрдам кўрсатиш учун Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига мурожаат қилшингизни сўраймиз (тел.: +90 212-323-20-36/37).

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek