Туризм соҳасидаги бизнес лойиҳалар танлови эълон қилинди

Matn22-oktabr, 2018, 12:521 daqiqa0 koʻrish

Туризмга оид бизнес лойиҳалар танлови

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ёшларнинг туризм соҳасидаги бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, самарали бизнес-режаларни амалга оширишда яқиндан кўмаклашиш мақсадида, ёшлар ўртасида, туризм соҳасидаги энг самарали бизнес лойиҳалар танловини эълон қилади.

Танловда ОТМни охирги уч йил давомида битирган ёшлар иштирок этишлари мумкин.

Танловда ғолиб бўлган лойиҳаларни амалга ошириш учун энг кам иш ҳақининг 250 баробаригача, яъни 50 млн сўмдан ошироқ бўлган пул мукофоти берилади.

Ҳужжатлар 1 декабргача қабул қилинади.

Батафсил маълумотни бу ердан ёки 712335754 рақамидан олишингиз мумкин.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek