Тошкент вилояти ҳокими Ғуломжон Ибрагимов ишдан кетди
Matn4-iyun, 2019, 18:081 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan
⚡️Тошкент вилояти ҳокими ишдан кетди
Президент Фармонига мувофиқ, Ғуломжон Ибрагимов саломатлиги ёмонлашгани туфайли Тошкент вилояти ҳокими лавозимидан озод этилиб, бошқа ишга ўтказилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари Рустам Холматов зиммасига Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажариш юклатилди.
Ғуломжон Ибрагимов қайси ишга ўтказилгани ҳақида ҳозирча аниқлик киритилмаган.
👉 @xushnudbek 👈


