Тошкент метросида жетонлардан йил охиригача фойдаланиш мумкин

Matn3-noyabr, 2020, 10:481 daqiqa0 koʻrish

​Шу йил охирига қадар метрода жетондан фойдаланиш мумкин

«Тошкент метрополитени» УК ижтимоий тармоқларда 1 ноябрдан бошлаб Тошкент метрополитенида жетонларни қабул қилиш тўхтатилгани тўғрисида маълумотлар нотўғри эканлигини маълум қилди.

Изоҳда қайд этилишича, 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб метро кассаларида жетонлар сотилиши тўхтатилди.

Аммо аввалроқ сотиб олинган жетонлардан фойдаланиш жорий йилнинг охирига қадар, шу жумладан 31 декабрь кунида ҳам давом этади.

Жетонлар Чилонзор, Ўзбекистон ва Юнусобод йўналишидаги станцияларда қабул қилинади. Янги «Юнусобод» ва «Туркистон» станциялари бундан мустасно.

Лекин одамлар осмондан олиб гапиришмаяпти. Транспорт вазирлиги ҳаммага SMS юбориб, 1 ноябрдан жетонлардан ФОЙДАЛАНИШ тўхтатилишини эълон қилганди. Ҳадеб ижтимоий тармоқлардагиларни айбдор қилгунча, ўзлари берган нотўғри маълумот учун узр сўраб қўйишса бўлмасмикин-а? Ахир ўзлари халқни чалғитяпти, товба.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek