Toshkent besh tashabbus harakatiga ro'yxatga olish davom etmoqda
Albom5-aprel, 2021, 18:292 daqiqa0 koʻrish
Ёшлар учун ташкил этилаётган йирик тадбир – Тошкент беш ташаббус ҳаракатига рўйхатга олиш ишлари давом этмоқда. Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, ҳозирга қадар 6 минг нафардан ортиқ киши рўйхатдан ўтган.
Хусусан, ҳаракат доирасида ўтказилаётган “Заковат” интеллектуал турнирида иштирок этиш учун ариза берган жамоалар сони 200 дан ошибди. Яна кўплаб йўналишларда танлов ва мусобақалар бўлади.
Тошкент беш ташаббус ҳаракати 2021 йил баҳорининг йирик воқеаси бўлиб қолиши кутилмоқда. Барчани фаол иштирок этишга чорлаб қоламан.
Рўйхатдан ўтиш: @toshkent21bot
