Тормозни вақтлироқ босинг: тўхташ чизиғи бўйича янги қоида
Matn11-may, 2019, 17:071 daqiqa0 koʻrish
Manba:Xushnudbek.uz
Тормозни вақтлироқ босинг
Йўл ҳаракати қоидаларига киритилган ўзгаришлардан яна бири ҳақида ҳам алоҳида тўхталишни лозим деб топдик.
Бундан буён светофорнинг тақиқловчи ишорасида тўхташ чизиғи олдида тўхтаганда транспорт воситасининг энг олдинги нуқтаси тўхташ чизиғи устига чиқиб кетмаслиги керак.
Бу қоиданинг муҳимлиги шундаки, видеокузатув ўрнатилган чорраҳаларда бундан буён камералар олд бампери чизиқ устига чиқиб кетган машиналарга ҳам автоматик жарима солишни бошлайди. Шу сабабли, тормозни сал вақтлироқ босинг, светофор чироқларига ҳушёрроқ бўлинг.
Суратда ушбу қоида янада тушунарлироқ қилиб тасвирланган.
👉 @xushnudbek 👈
