Timur Gareev Zakovat Gambit turnirida seans berdi

Albom15-avgust, 2021, 10:272 daqiqa0 koʻrish

Кеча “Zakovat Gambit” шахмат турнири доирасида халқаро гроссмейстер Тимур Гареев сеанс берди.

У доскага қарамасдан (кўзи боғлиқ ҳолда) 15 киши билан шахмат ўйнади.

Натижа: 10 та ғалаба, 4 та дуранг ва 1 та мағлубият.

Айтганча, Тимур Гареев доскага қарамасдан бир вақтнинг ўзида 48 киши билан шахмат сеанси ўтказиб, Гиннес рекордлар китобига кирган.

Бироздан сўнг жаҳон чемпионлари Вишванатан Ананд ҳамда Юдит Полгар сеанс беради.

P.S.: мен ҳам кеча Тимурга қарши дона сурдим. Афсуски, соат 20:30 да каналимда овозли чат ўтказишим кераклиги учун ноилож ўйинни охиригача обормасдан, ярмида таслим бўла қолдим (баҳона зўр бўлди-я? Ўзи доскадаги аҳволим ҳам яхшимас эди).

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek