Толибон Мозори Шарифни эгаллади
Xushnudbek.uzVideo1 daqiqa0ОАВда «Толибон» ҳаракати Ўзбекистон билан чегарадош бўлган Мозори Шариф шаҳрини босиб олгани ҳақида хабарлар чиқди.
Мазкур шаҳар Термиздан атиги 1 соатлик масофада жойлашган.
Шаҳар ҳукумати таслим бўлган ва қоча бошлаган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеога кўра, Ўзбекистон ва Афғонистонни боғлаб турувчи “Дўстлик” кўпригида ҳарбий қочоқлар Термизга кириш учун тўпланишган. Ҳозирча Ўзбекистон уларга чегарани очгани йўқ. Музокаралар кетаётгани айтилмоқда.
Бу бўйича ҳозирча расмий баёнот берилмади. Ишқилиб, тинчлик бўлсиней.
👉 @xushnudbek 👈


