Tibbiyot OTMlariga o‘qishni ko‘chirish bo‘yicha savollarga javob

Matn13-noyabr, 2020, 17:191 daqiqa0 koʻrish
Javob berilgan xabar: Xushnudbek.uz❗️56,7 дан кўп ва 100 баллдан кам тўплаганларга ҳам ўқишини тиббиёт йўналишига кўчиришга рухсат берилди Давлат қабул комиссиясининг қарорига кўра, Соғлиқни сақ…

Соғлиқни сақлаш тизимидаги ОТМларга ўқишини кўчириш юзасидан кўпчилик сўраётган саволларга жавоблар:

➖ бу янгилик фақат ўқишини кўчириш учун 5 августга қадар transfer.edu.uz сайти орқали ариза юборган ва онлайн тест синовларига кириб чиққан, 56,7 баллдан кўп, аммо 100 баллдан кам тўплаган талабаларга тааллуқли;

❗️ жорий йилда абитуриент сифатида ўқишга ҳужжат топширган ва тестдан йиқилганларга бунинг алоқаси йўқ! Биринчи йўналишми, иккинчи йўналишми, бешинчи йўналишми, қайси бирида тиббиётни танлаганингизни ҳам алоқаси йўқ. Умуман алоқаси йўқ. Яна қайтарамиз, бу янгиликнинг сизга алоқаси йўқ;

➖ ҳозир қайсидир ОТМда талаба сифатида ўқиётган ва бугунги хабардан кейин бирдан ўқишини кўчиришни хоҳлаб қолган талабаларга ҳам бунинг алоқаси йўқ. Аниқ йўқ.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek