Тест топшириш тизимини қулайлаштириш бўйича топшириқ берилди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa0
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида нутқ сўзламоқда

Президент аҳоли учун қулай тест топшириш тизимини йўлга қўйиш бўйича топшириқ берди

Бугун Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида бу бўйича масъулларга кўрсатма берилган.

«Такрор айтаман, биз энди пандемия шароитида яшашга, меҳнат қилишга ўрганишимиз шарт. Чунки ҳаёт давом этмоқда. Ҳаёт биздан ақл-идрок, сабр-тоқат, метин интизом билан ҳаракат қилишни талаб этмоқда.

Ўзимиз кўряпмиз, дунёда қайси давлатда тиббий маданият, тартиб-интизом кучли бўлса, ўша мамлакат пандемиядан энг кам талофат билан чиқмоқда.

Биз ҳам шу йўлдан боришимиз шарт. Албатта, ўтган 4 ой давомида одамларимиз кўп нарсага ўрганди. Бизда ҳам маълум бир тажриба пайдо бўлди.

[Бош вазир ўринбосари Беҳзод] Мусаев, [Соғлиқни сақлаш вазири Алишер] Шодмонов бир кун муддатда амалдаги тест-таҳлил топшириш жараёнини қайта кўриб чиқиб, аҳоли учун қулай тизимни ишлаб чиқсин», - деди Шавкат Мирзиёев.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek