ТДЮУ бакалавриат ва магистратура қабул параметрлари

Albom19-iyun, 2020, 19:202 daqiqa0 koʻrish

Адлия вазирлиги Тошкент давлат юридик университетининг бакалавр ҳамда магистратураси учун тиллар кесимида қабул параметрларини эълон қилди.

Эътиборли томони, ТДЮУда яна анча йиллар олдинги анъана қайтмоқда. Яъни қабул битта "юриспруденция" йўналиши бўйича умумий эмас, балки факультетлар кесимида алоҳида қилинадиган бўлибди. Охирги марта бунақаси 2005 йилда бўлганди. 2006 йилдан юридик олийгоҳга умумий қабул бўларди ва талабалар кейинчалик факультетларга бўлиб юбориларди.

❗️Эслатма: абитуриентлар бир пайтнинг ўзида ТДЮУдаги 4та йўналишга ҳужжат топшириш ҳуқуқига эга. Ким қайси факультетни 1-2-3-4 қилиб танлашига қараб, балларга таъсир қилади. Қўшимчасига яна бошқа бирор юридик факультетни танлашлари ҳам мумкин.

☝️Маълумот учун: Жорий йилдан бошлаб Самарқанд, Наманган ва Термиз давлат университетларида ҳам юридик факультетлар очилган. Шунингдек, "юриспруденция" йўналиши бўйича Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида ва Қорақалпоқ давлат университетида ҳам факультетлар бор.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek