Ташкилотлар ходимлари иш ҳақини хайрияга ўтказмоқда
Matn27-mart, 2020, 22:001 daqiqa0 koʻrish
“Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига ихтиёрий равишда кўплаб ташкилотларнинг ходимлари беғараз маблағ сифатида 1 кунлик иш ҳақини ўтказиб бермоқдалар. Жумладан:
- Олий Мажлис Сенати;
- Олий Мажлис Қонунчилик палатаси;
- Бош прокуратура, Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ва Мажбурий ижро бюроси;
- Давлат божхона хизмати органлари;
- Миллий гвардия;
- ва яна кўплаб бошқа ташкилотлар.


