Таълим кредити олиш тартиби ва шартлари

Matn13-sentabr, 2019, 18:001 daqiqa0 koʻrish

Manba:Xushnudbek.uz

Таълим кредити ҳақида батафсил (1-қисм)

Ҳуқуқий асос: Вазирлар Маҳкамасининг 26.07.2001 йилдаги “Олий ўқув юртларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари бериш тўғрисида”ги 318-сонли қарори

Кредит миқдори: талаба ва ОТМ ўртасида тузилган тўлов-контракт шартномаси миқдорида

Муддати: бакалавр босқичи учун - 10 йилгача, магистратура босқичи учун - 5 йилгача.

Фоизи: икки хил категория бўйича турли фоизларда берилади:

а) чин етимларга, “Меҳрибонлик уйлари”да тарбияланганларга ҳамда болаликдан I ва II гуруҳ ногиронларига - ноль фоиз ставкаси (фоизсиз кредит);

б) талабаларнинг қолган тоифаларига – Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасидан юқори бўлмаган миқдорда (ҳозир 16%).

Кимларга берилади: ОТМларга тўлов-контракт асосида қабул қилинган талабаларнинг ўзларига, уларнинг ота-оналарига ёки васийларига.

Кредит таъминоти: кредит таъминоти сифатида қуйидагилардан бири ёки бир нечтаси тақдим этилиши мумкин:

а) мол-мулк ёки қимматли қоғозларни гаровга қўйиш;
б) банкнинг кафолати;
в) учинчи шахснинг кафиллиги;
г) суғурта компаниясининг қарз олувчининг кредитни қайтара олмаслиги хавфи суғурта қилинганлиги тўғрисидаги суғурта полиси;
д) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг кафиллиги (фақат чин етимлар ва «Меҳрибонлик уйлари»да тарбияланганлар, болаликдан I ва II гуруҳ ногиронлари ва кам таъминланган оилалардан чиққанлар учун).

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek