Талабалар учун онлайн ўқишлар 2 сентябрдан бошланди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0

2 сентябрдан талабалар учун онлайн ўқишлар бошланди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий каналида 2 сентябрь ярим тунда, аниқроғи соат 02:10 да берилган хабарга кўра, бугундан бошлаб 2020/2021 ўқув йили расман бошланибди.

Хабарда айтилишича, ўқув жараёни тасдиқланган ўқув режалари асосида масофавий шаклда онлайн тарзда йўлга қўйилади.

Менга бир нарса қизиқ. Нега шунақа хабарлар олдиндан эълон қилинмайди? Нега ОТМлар бу ҳақда расмий саҳифаларида талабаларни огоҳлантирмайди? 10 га яқин йирик ОТМлар сайтига кириб кўрдим, 2 сентябрдан ўқишлар бошланиши ҳақида бирорта хабар йўқ.

Чунки ОТМлар мустақил эмас, улар буни ўзлари ҳал қилолмайди. Тепадан буйруқ кутади. Тепадагилар эса буйруқларни тақаааааб чиқаради, кўп ҳолларда эса бир неча кун кечикиб ҳам бераверади. “Ҳа, нима бўпти, керак бўлса кутасизларда” деган принцип ишлайди.

Жуда бир ажойиб таълим тизимимиз борда, мен сизга айтсам.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek