Тадбиркорларга шахсий машина бошқаришда енгиллик берилади

Video15-aprel, 2020, 13:232 daqiqa0 koʻrish

❗️Тадбиркорларга шахсий автомашиналарини бошқариш учун енгилликлар берилади

Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров онлайн брифингда маълум қилди.

«Кечадан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида юк автомобилларига бўлган чекловлар тўлиқ олиб ташланди. Энди 1-2 кунда тадбиркорларимиз кўплаб мурожаатлар билан чиқишмоқдаки, уларнинг машинаси шахсий. Шахсий машиналарга эса рухсат йўқ, фақат ташкилот автомобилларига стикер берилмоқда. Шу нуқтаи назардан, ҳозир бу бўйича ҳам 1-2 кун ичида Бош вазиримиз раҳбарликларидаги комиссиянинг қарори чиқади, буни ҳам енгиллаштирамиз», - дея таъкидлади Жамшид Қўчқоров.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek