Супер-контракт учун шартнома турини танлаш бўйича изоҳ
Супер-контракт учун t-kontrakt.edu.uz сайти орқали онлайн ариза бераётганда шартнома турини танлаш деган банд бор экан. Бунда ёки 2 томонлама, ёки 3 томонлама шартномани танлаш сўралмоқда. Шу бўйича изоҳ сўраб, абитуриентлардан кўплаб саволлар келиб тушди.
Бу жуда оддий.
Икки томонлама шартнома — бу ОТМ ва абитуриент ўртасида тузилади. Бошқача айтганда агар супер-контракт пулини абитуриентнинг ўзи ёнидан тўламоқчи бўлса, шу бандни танлаш керак.
Уч томонлама шартнома — бу ОТМ, абитуриент ва яна бирор ташкилот ўртасида тузилади. Агар мабодо супер-контракт пулини абитуриентнинг ўзи эмас, балки бирор ташкилот, масалан банклар ёки ота-онасининг ишхонаси тўламоқчи бўлса, унда уч томонлама шартнома деган бандни танлаш керак.
👉 @xushnudbek 👈



