Суғуртасиз ҳайдовчилар машинаси жарима майдонига қўйилмайди
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0Бугундан суғуртасиз ҳайдовчилар машинаси жарима майдонига қўйилмайди
Бу ҳақда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартиш киритилди.
Унга кўра, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузганлиги, шунингдек суғурта полисининг ҳайдовчи ёнида бўлмаслиги транспорт воситаларини ушлаб туришга асос бўлмайди.
Бошқача айтганда, ҳайдовчининг ёнида суғурта полиси бўлмаса ёки суғурта полиси умуман расмийлаштирилмаган бўлса, фақат жарима солинади, лекин машина жарима майдончасига олиб кетилмайди.
👉 @xushnudbek 👈

