O‘zbekiston va Tojikiston vakillari davlat mukofotlari bilan taqdirlandi
Сиздан угина, биздан бугина
Кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев фармони билан бир гуруҳ Тожикистон фуқаролари давлат мукофотлари билан тақдирланган эди.
Хусусан, Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода ва Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан, Адҳам Холиқов ҳамда Давлат Холов «Ўзбекистон Республикаси халқ артисти» фахрий унвони билан ва бошқалар тақдирланганди.
Бугун Тожикистон Президенти матбуот хизматининг берган хабарига кўра, бир гуруҳ Ўзбекистон фуқаролари ҳам Тожикистон давлат мукофотлари билан тақдирланган.
Хусусан, Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 2-даражали “Исмоил Сомоний” ордени билан;
Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев 1-даражали "Шараф" ордени билан;
Ички ишлар вазири маслаҳатчиси Зокиржон Алматов, Сув хўжалиги вазири маслаҳатчиси Исмоил Жўрабеков, Самарқанддаги тожик миллий маданият маркази раҳбари Абдуваҳоб Вохидов, “Овози тожик” газетаси бўлим мудири Тўхтамиш Тўхтаев ҳамда БухДУ профессори Таваккал Чориев «Дўстлик» ордени билан мукофотланди.
Шерали Жўраев ҳамда Мавлуда Халиловалар Тожикистон халқ артисти фахрий унвони билан тақдирланди.
Мукофотларни бугун шахсан Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон ўзи топширган.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek

