Шерали Жўраев «Ватандошлар» жамоат фонди раиси бўлди

Matn11-avgust, 2021, 21:091 daqiqa0 koʻrish

Шерали Жўраев янги ташкил этилган жамоат фонди Васийлик кенгашига раис бўлди

Президент қарори билан “Ватандошлар” жамоат фонди таъсис этилди.

Фонднинг асосий йўналишлари қуйидагилар бўлади:

➖ хорижда мураккаб ҳаётий вазиятга тушиб қолган ватандошларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларга ахборот жиҳатидан ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш;

➖ хорижда ўзбек тили, маданияти ва анъаналарини сақлаб қолиш ва ривожлантиришга қаратилган фаолиятни қўллаб-қувватлаш;

➖ хорижда истиқомат қилаётган иқтидорли ватандошларимизнинг республика ОТМларида таълим олишларига кўмак кўрсатиш;

➖ ривожланган хорижий давлатларда яшаб келаётган олим ва ижодкор ватандошларимизнинг илмий, ижодий изланишларини қўллаб-қувватлаш;

➖ хорижда ватандошлар томонидан ташкил этиладиган нуфузли тадбирларда мамлакатимизнинг таниқли ёзувчи ва шоирлари, фан арбоблари, диний уламолари, маданият ва санъат вакиллари, спортчилари иштирокини таъминлашда кўмаклашиш;

Мазкур қарор билан Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев “Ватандошлар” жамоат фондининг Васийлик кенгаши раиси, Равшан Эрматов эса унинг ўринбосари этиб тайинланди.

Шунингдек, Васийлик кенгаши таркибида Қудратилла Рафиков, Хуршид Дўстмуҳаммад, Наим Каримов, Эркин Комилов, Озодбек Назарбеков, Алишер Саъдуллаев ва бошқа мутасаддилар ҳамда жамоатчилик фаоллари ўрин эгаллашган.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek