Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилоятидаги таълим режалари
Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилоятида олий таълимга оид режалари:
👉 15 минг талабага мўлжалланган Нурафшон давлат университети ташкил этилади;
👉 Улуғбек шаҳарчасида, 8 минг талабага мўлжалланган 3 та олийгоҳ, яъни Россиянинг Менделеев кимё университети, Венгриянинг Дебрецен университети ва Тошкент кимё технологиялари институти, нуфузли илмий ташкилотлар ва лабораторияларни ўз ичига олган кимё-саноати илмий кластери ташкил этилади;
👉 вилоятдаги 14 та ихтисослашган шифохона Нурафшон шаҳрига кўчирилиб, ягона тиббиёт комплекси ва нуфузли хорижий университет билан бирга тиббиёт олийгоҳи ташкил этилади;
👉 вилоят ҳокимлигида махсус жамғарма ташкил этилиб, ҳар йили тиббиёт олийгоҳлари юқори курс талабаларининг 100 нафарига контракт пуллари тўлаб берилади.
Ушбу талабалар билан шартнома тузилиб, вилоятнинг энг оғир Бўстонлиқ, Бўка, Оҳангарон ва Янгийўл туманларига ишлаш учун юборилади ва уларга қўшимча устама тўланади.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1

