Шавкат Мирзиёев Шимолий иқтисодий ҳамкорлик форумида

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa0tahrirlangan
Шимолий иқтисодий ҳамкорлик иккинчи халқаро форуми ёзуви ва Ўзбекистон ҳамда Жанубий Корея байроқлари

Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Президенти Мун Чже Иннинг таклифига биноан видеоанжуман шаклида бўлиб ўтадиган Шимолий иқтисодий ҳамкорлик иккинчи халқаро форумида иштирок этади.

Тадбир кун тартибидан коронавирус пандемияси оқибатларини енгиб ўтиш ва халқаро шерикликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари ва ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларига тўхталиб ўтади.

Форум ишида Ўзбекистон ва Жанубий Корея етакчилари билан бир қаторда Россия, Қозоғистон, Туркманистон, Мўғулистон президентлари ва бошқалар иштирок этади.

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek