ОТМларда ўқиш бошланиш санаси ҳали ҳам номаълум
Сентябрга оз қолди, лекин ҳалигача ОТМлар учун ўқиш қайси кундан бошланиши расман маълум қилинмади.
Халқ таълими вазирлиги янги ўқув йилининг 1-кунини анча олдин эълон қилди, Мактабгача таълим вазирлиги ҳатто якшанба куни боғча бўлиши ҳақида ҳам халққа маълумот берди, лекин Олий таълим вазирлиги юз минглаб талабалар вилоятлардан Тошкентга келиши кераклигини, байрам арафасида транспорт даҳшатли даражада муаммо бўлишини билса ҳам, мум тишлашни маъқул кўрмоқда.
Натижада нима бўлади? Бардак бўлади! Биров 3 сентябрда дейди, бошқаси 5 сентябрь дейди, яна биттаси чиқиб 1 октябрь деб эълон қилинибди деворади, қарабсизки ини бузилган арига ўхшаб янги ўқув йилини пала-партишлик билан бошлайди ҳамма.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek

