Сариқ ҳудудларда дам олиш масканлари фаолиятига рухсат берилди
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0⚡️Республика махсус комиссиясининг қарори билан, 2020 йил 5 июндан 🟡 “сариқ” ҳудудларда қуйидагиларга рухсат берилади:
👉 меҳмонхоналар, санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар, бошқа дам олиш масканлари ва жойлаштириш воситалари фаолиятига (хостеллар бундан мустасно);
👉 уй меҳмонхоналари ва солиқ органларида рўйхатдан ўтган дала ҳовлилар (дачалар) фаолиятига (фақат оилавий меҳмонларга хизмат кўрсатиш учун);
👉 меҳмонхоналар, санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар, бошқа дам олиш масканларида жойлашган ҳамда очиқ ҳавода хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолиятига.
👉 @xushnudbek 👈
