Рамазон Ҳайити муборак бўлсин

Matn5-iyun, 2019, 06:211 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

Ҳурматли диндошлар, азиз ватандошлар. Барчангизни муборак Рамазон Ҳайити билан чин қалбдан табриклайман.

Қалбингиздаги барча эзгу ниятларингизни Аллоҳ ўзи ижобат айласин. Рамазон ойида қилган хайрли амалларингизни ўз даргоҳида қабул қилиб, мукофоти билан сийласин. Барча гуноҳларимизни ўзи мағфират қилиб, онадан қайта туғилгандай бўлиш бахтига муяссар айлаган бўлсин.

Юртимиз тинч, халқимиз дастурхони тўкин-сочин бўлсин. Шу диёр, шу эл равнақ топаверсин, илоҳим.

Яна бир бор барчангизга айём муборак бўлсин!

Ҳурмат ва эҳтиром билан,
Хушнудбек.

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek