Қашқадарёлик талабаларни бепул олиб кетиш ташаббуси

Matn17-mart, 2020, 14:561 daqiqa0 koʻrish

Manba:Qashqadaryoliklar - Қашқадарёликлар24™

Шахсий автомобилига эга, савобталаб воҳадошларимиз диққатига!

Хабарингиз бор, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида таҳсил олаётган қашқадарёлик талабаларни бепул олиб қайтиш бўйича ташаббусга қўл урилди. Айрим инсофсиз таксичилар йўлкира нархини асоссиз кўтариб юборгани учун шундай қилинди.

👉 Ҳозирга қадар 5 та автобус, 2 та микроавтобус ва 50 га яқин енгил автомобиль ажратилган.

Аҳамиятлиси, мазкур эълон омма эътиборига ҳавола қилингач, кўплаб қашқадарёлик талабалардан мурожаатлар келиб тушди (Телефон қўнғироқлари ҳали ҳам тинмаяпти).

Қувонарлиси, вилоятимизда фаолият кўрсатаётган айрим ташувчилар ҳам мазкур хайрли ишга ўз ҳиссасини қўшиш таклифи билан чиқди. 👏

Мурожаатлар тинмаётгани мавжуд транспорт воситалари қашқадарёлик талабаларни олиб қайтиши учун етмай қолиши мумкин (истардикки, асло бундай бўлмасин), деган хавотир уйғотмоқда.

Шуни инобатга олиб, шахсий автомобилига эга, савоб талабидаги вилоятдошларимиз (айни пайтда Тошкент шаҳрида бўлиб турган бўлса янада яхши)ни ҳамкорликка чақириб қоламиз.

Бунинг учун +998973507788; +998973127979; +998916350818 телефон рақамлари орқали бизга боғланишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek