Prezident Paralimpiya ўйинлари ғолиблари билан учрашди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalAlbom2 daqiqa0
Ўзбекистон паралимпиячилари яшил формада тантанали равишда кириб келишмоқда
Паралимпиячилар ва расмий шахслар давлат байроғи олдида саф тортиб туришибди
Журналист паралимпиячи қиздан интервью олмоқда
Стол устида исм-шарифлар ёзилган «Дўстлик» орденлари ва бошқа давлат мукофотлари

Айни дақиқаларда Президент Токио бўлиб ўтган Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларимиз, уларнинг ота-оналари ва мураббийлари билан учрашмоқда.

- Мен ушбу тақдирлаш маросимига устозларингиз билан бирга ота-онангизни ҳам чақирдим. Биласизми, ота-она учун энг катта бахт – боласининг камолини кўриш. Ўзингиз ҳам ота-она бўлганингизда яхшироқ тушунасиз. Мен сиздек фарзандларни тарбиялаганлари учун уларга таъзимдаман ва миннатдорман, - деди президент.

Эътиборли томони, Япониядаги қаттиқ карантин қоидалари сабабли нақ 25 нафар паралимпиячимиз мусобақаларда қатнашолмади. Агар улар қатнашганда, медалларимиз янада кўпроқ бўлиши аниқ эди.

— Ўз йўналишларида ғолибликка асосий даъвогар ҳисобланган Лобар Хуррамова, Севинч Салаева, Васила Алибоева сингари дзюдочи қизларимиз шундай сабаблар туфайли баҳсларда иштирок эта олмадилар. Умид қиламизки, улар кейинги сафар ўзларининг нималарга қодир эканлигини албатта исботлашади,- деди президент.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek