Prep.uz: абитуриентлар учун мустақил таълим платформаси

Matn15-oktabr, 2019, 20:042 daqiqa0 koʻrish

Мен кутган лойиҳа

Абитуриент бўлмиш фарзандини ўқишга тайёрлатишни ўйлаган ота-оналар хаёлига биринчи ўринда муносиб репетитор ёки ўқув марказини топиш келади. Репетиторсиз мактабда ва уйда мустақил ўқиб тайёрланиб ўқишга кирса бўладими, деб бу мавзуни кўтарганимда ва талаба бўлиш қийинми, деб ўз фикримни билдирганимда кўпчилик қўшилмасдан дизлайклар босиб ташлашганди 😁

Хорижда, ҳаттоки, энг нуфузли ОТМларга тайёрланаётган ўқувчилар орасида ҳам репетитор хизматларига мурожаат қилиш кам кузатилади. Гап фақат мактабдаги таълим сифатида ҳам эмас, асосий фарқ - уларда self-study (мустақил таълим) жуда ривожланган. Китоблардан, интернетдан, видео ёки аудиодарслардан ўзлари мустақил янги билимларни ўрганишади. Бизда эса кимдир тепасида назорат қилиб, уришиб турмаса ўқиши қийин. Қатъият етишмайдигандай кўринади хаёлимда.

Айримлар тошбўрон қилса ҳам майли, лекин яна қайтараман, бизда мустақил ўқиб, ўқишга бемалол кирса бўлади (айрим ўта престиж ОТМлар истисно).

Ҳа, айтганча мустақил таълимнинг бизда яхши тараққий этмаганига яна бир асосий сабаблардан бири – хоҳиш ва қатъият бўлган тақдирда ҳам ресурслар етарли эмас. Масалан, яхши ва тажрибали ўқитувчилар кўп, уларнинг видеодарсларини бирлаштирадиган платформалар эса деярли йўқ ҳисоби.

Яқинда ана шундай лойиҳага дуч келдим. Prep.uz сайтида 2000 га яқин видеодарслар салобатли ўқитувчилар билан биргаликда сифатли тайёрланган. Баъзи ўқитувчиларни шахсан танийман ва улар, ҳақиқатан, ўз соҳасининг энг етакчи мутахассислари эканига ишончим комил. Туман ва қишлоқ ҳудудларида яшовчилар дарсларни телефонларига юклаб олишлари ва ўзларига қулай вақтда томоша қилиб ўрганишларига имконият яратилган.

Фикримча, Prep.uz ўқувчиларга мустақил ўқиб тайёрланишга ёрдам бериш учун қўйилган катта қадам. Баҳоналарни четга суриб, яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, ўқишга тайёрланишни бошланг.

🎓 Ижтимоий-тижорий реклама

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek