Пенсиядаги шифокорларга уйида фаолият юритишга рухсат берилади

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

Пенсиядаги шифокорларга уйида оилавий шифохона очишга рухсат берилади

Ҳар йили 2 мингдан зиёд малакали шифокорлар пенсияга чиқади. Келиб тушган мурожаатларда уларнинг 60 фоизи ўз фаолиятини давом эттириш истагини билдирган.

Бирламчи тизим қамровини кенгайтириш ва юкламани камайтириш мақсадида, эндиликда бундай тажрибали шифокорларнинг якка тартибдаги оилавий шифокорлик фаолиятини юритишига рухсат берилади.

Бунинг учун:

- алоҳида клиника очиш талаб этилмайди, балки бу тоифадаги шифокорлар ўз уйида ёки ижарага олинган бинода тиббий хизматлар кўрсатиши мумкин бўлади;

- якка тартибдаги оилавий шифокорларга, аҳолига бепул кўрсатилаётган хизматлари учун тўлов босқичма-босқич Давлат тиббий суғурта жамғармаси орқали берилади.

Ушбу тажриба дастлаб Сирдарё вилоятида бошланади. Кейинчалик зарур тайёргарликни кўриб, босқичма-босқич барча ҳудудларда жорий этилади.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 927
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek