Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон байроқдори ўзгарди
Xushnudbek.uzVideo1 daqiqa0tahrirlanganПаралимпия ўйинлари: байроқдоримиз карантинга олинди, ўрнига бошқа чиқади
🇺🇿Ўзбекистон паралимпия делегацияси таркибидаги дзюдо бўйича бир нафардан спортчи ва мураббийимизда коронавирус аниқланди.
Натижада самолётда уларга яқин масофада бўлган байроқдоримиз Нурхон Қурбонова ҳам эҳтиёт чораси сифатида карантинга олинди.
Шу сабабли бугунги Паралимпия ўйинларининг очилиш маросимида байроқдор сифатида Қурбонова ўрнига параканое бўйича Жаҳон чемпиони Шаҳноза Мирзаева Муҳаммад Рихсимов билан биргаликда байроқдор бўлишади.
Очилиш маросими бугун, Тошкент вақти билан соат 16:00 да бошланади. Маросимни UzReport ва FutbolTV телеканаллари орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 3






