Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 23 нафарга етди
Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 23 нафарга етди
11 март куни Франциядан келган юртдошимизнинг яна 3 нафар қариндошида (19, 20, 21) коронавирус борлиги тасдиқланган.
Шунингдек, шу йилнинг 15 март куни Истанбул–Тошкент йўналишидаги 274-рейс билан келган бир нафар (22) ва 14 март куни Лондон–Тошкент йўналишидаги 201-рейс билан келган яна бир нафар (23) фуқарода ҳам коронавирус инфекцияси аниқланди.
Аввалги беморлар:
- 11 март куни Франциядан келган юртдошимиз (1), унинг турмуш ўртоғи (2), ўғли (3), қизи (4), набираси (5), у билан мулоқотда бўлган яна бир шахс (6), онаси (7), келини (8) ва бирга ишлайдиган ҳамкасби(9);
- 15 март куни Истанбул–Тошкент йўналишидаги 274-рейс билан келган Ўзбекистон фуқароси (10), унинг турмуш ўртоғи (11) ва яна бир фуқаро (12);
- 14 март куни Лондон–Тошкент йўналишидаги 201-рейс билан келган ҳамюртимиз (13) ва унинг турмуш ўртоғи (14);
- Дубайдан келган юртдошимиз (15);
- Истанбулдан келган яна бир фуқаро (16) ва унинг турмуш ўртоғида (17);
- Лондондан келган яна бир юртдошимиз (18).
👉 @xushnudbek 👈

