Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 18 нафарга етди
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 18 нафарга етди
11 март куни Франциядан келган юртдошимизнинг онаси (16), келини (17) ва бирга ишлайдиган ҳамкасбида (18) ҳам коронавирус борлиги тасдиқланган.
Аввалги беморлар:
- 11 март куни Франциядан келган юртдошимиз (1), унинг турмуш ўртоғи (2), ўғли (3), қизи (4), набираси (5) ва у билан мулоқотда бўлган яна бир шахс (6);
- 15 март куни Истанбул–Тошкент йўналишидаги 274-рейс билан келган Ўзбекистон фуқароси (7), унинг турмуш ўртоғи (8) ва яна бир фуқаро (9);
- 14 март куни Лондон–Тошкент йўналишидаги 201-рейс билан келган ҳамюртимиз (10) ва унинг турмуш ўртоғи (11);
- Дубайдан келган юртдошимиз (12);
- Истанбулдан келган яна бир фуқаро (13) ва унинг турмуш ўртоғида (14);
- Лондондан келган яна бир юртдошимиз (15).
👉 @xushnudbek 👈




