Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида муҳим ҳужжатлар имзоланди

Matn17-avgust, 2018, 13:501 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Ўзбекистон ва Тожикистон давлатлари ўртасида турли соҳаларда келишилган битим, меморандум ва шартномаларни имзолаш жараёни бўлиб ўтмоқда.

Қуйидаги соҳаларда муҳим ҳужжатлар имзоланди:

1) Икки давлат Касаба уюшмалари Федерациялари ўртасида;
2) Миллий телерадиокомпаниялар ўртасида;
3) ЎзА Миллий ахборот агентлиги ва "Ҳовар" Миллий ахборот агентлиги ўртасида;
4) Сурхондарё вилояти ва Хатлон вилоятлари ўртасида;
5) Самарқанд вилояти ва Сўғд вилоятлари ўртасида;
6) Фанлар академиялари ўртасида;
7) Дин ишлари қўмиталари ўртасида;
8) Ўсимлик карантини соҳасида икки давлат ваколатли органлари ўртасида;
9) Маданият вазирликлари ўртасида;
10) Адлия вазирликлари ўртасида;
11) Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ва Тожикистон Ёшлар ва спорт ишлари қўмитаси ўртасида;
12) Ўзбекистон Давлат бошқаруви академияси ва Тожикистон Давлат хизматлари агентлиги ўртасида;
13) Геодезия, харитасозлик ва кадастр қўмиталари ўртасида;
14) Ҳарбий техникалар масаласида икки давлат ваколатли органлари ўртасида;
15) Ҳукуматлараро таълим ҳужжатларини тан олиш ва педагогларнинг малакасини оширишда ҳамкорлик қилиш масаласида олий таълим вазирликлари ўртасида;
16) Қишлоқ технологиялари йиғишда ҳамкорлик масаласида икки давлат ваколатли органлари ўртасида;
17) Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида (давлат чегаралари, элчихоналарга ер ажратиш, чегара постларидан ўтиш ва бошқа масалалар бўйича);
18) Метрология ва стандартлаштириш, истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш ҳамда бошқа масалалар юзасидан икки давлат Бош вазир ўринбосарлари ўртасида.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek